Узбек O'zbek
ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон жой олган «D» гуруҳи ўйинлари тақвими
Чоршанба, 17 Июл
9542

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичини 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўйин билан бошлайди.

10 сентябрга белгиланган 2-тур баҳсларида эса Эктор Купер жамоаси қатнашмайди. Октябрь ойида Яман, ноябрда эса Саудия Арабистони ва Фаластин термалари Тошкентда меҳмон бўлади.

Сўнгги турда эса гуруҳ фаворитлари тўқнашуви кузатилади – 2020 йил июнида Ўзбекистон Саудия Арабистони меҳмони бўлади.

ЖЧ-2022 ва ОК-2023 саралаши, «D» гуруҳи
5 сентябрь

Фаластин – Ўзбекистон
Сингапур – Яман

10 сентябрь
Яман – Саудия Арабистони
Сингапур – Фаластин

10 октябрь
Ўзбекистон – Яман
Саудия Арабистони – Сингапур

15 октябрь
Сингапур – Ўзбекистон
Фаластин – Саудия Арабистони

14 ноябрь
Ўзбекистон – Саудия Арабистони
Яман – Фаластин

19 ноябрь
Ўзбекистон – Фаластин
Яман – Сингапур

2020 йил, 26 март
Саудия Арабистони – Яман
Фаластин – Сингапур

31 март
Яман – Ўзбекистон
Сингапур – Саудия Арабистони

4 июнь
Ўзбекистон – Сингапур
Саудия Арабистони – Фаластин

9 июнь
Саудия Арабистони – Ўзбекистон
Фаластин – Яман

Эслатиб ўтамиз, 2-босқич якунида 8та гуруҳ ғолиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа (жами 12та терма) ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқади ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз