Узбек O'zbek
Исроиллик Гиди Канюк «Пахтакор»га қайтди
Чоршанба, 17 Июл
2907

Душанбадан бошлаб «Пахтакор» футболчилари «Жар» стадионида машғулот ўтказишга киришишди.

Клуб расмий сайтига кўра, ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор»га тегишли исроиллик Гиди Канюк ҳам машғулотларда қатнашмоқда. У билан 2017 йил ёзида шартнома имзоланган, 2018 йил январида Тел-Авивнинг «Маккаби» клубига, ўша йил июлида эса Петах-Тикванинг «Маккаби» жамоасига ижарага берилган эди.

«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзенинг илк трансфери бўлган Канюк «шерлар» сафида 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 7та голли узатмага муаллиф бўлганди.

Шунингдек, «сариқ-кўклар»нинг умумий машғулотларида Садриддин Абдуллаев ҳам шуғулланмоқда.

20 июль куни «Пахтакор» стадионида ОКМКга қарши назорат баҳсини ўтказиш режалаштирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз