Узбек O'zbek
Иорданияда Осиё таэквондо кенгашининг Бош ассамблеяси ўтказилди
Чоршанба, 17 Июл
302

16 июль куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё таэквондо кенгашининг Бош ассамблеяси ўтказилди, деб хабар беради Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси.

Ассамблеяда Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов ҳам иштирок этди ва Осиё таэквондо кенгаши президенти Кю Сеок Ли билан учрашди. 

Учрашув давомида томонлар таэквондо спортининг Осиё ва Ўзбекистондаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. 

Осиё таэквондо кенгаши раҳбари спортчиларимизнинг Италияда ўтказилган Бутунжаҳон талабалар универсиадаси, шунингдек Кореядаги «Chuncheon Korea Open» ва «Kimunyong Cup» турнирларида қайд этган натижаларини мамнуният билан эътироф этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз