Узбек O'zbek
«Барселона» бразилиялик иқтидор трансферини келишиб олди
Чоршанба, 17 Июл
7638

«Сантос» яримҳимоячиси Таилсон «Барселона»га ўтиши мумкин.

Sport ES хабарига кўра, каталонияликлар футболчи билан 3 йиллик шартномани имзолашни режалаштирмоқда. 

20 ёшли Таилсоннинг «Сантос» билан имзолаган шартномаси муддати якунига етяпти. Шу туфайли «Барселона» ёш футболчини тарбиялагани учун клубга компенсация тариқасида фақат 350 минг евро тўлайди. 

Таилсон «Сантос»нинг асосий таркибида ўйнамаган ва ёшлар жамоасида тўп тепган. «Барселона»да ҳам у дастлаб ёшлар жамоаси таркибига киритилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз