Узбек O'zbek
Темур Кападзе «Пахтакор»га ишга ўтди
Сешанба, 16 Июл
3996

Темур Кападзе «Локомотив»нинг U-21 жамоаси мураббийи лавозимидан кетди.

37 ёшли мутахассис Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда «Пахтакор»га ишга ўтаётганини маълум қилди.

Кападзенинг айтишича, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе клубнинг ёшлар жамоасидан кўнгли тўлмаётгани боис уни «шерлар» ўринбосарларига устозлик қилишга таклиф этган.

Маълумот учун, Темур 2017 йил охирида футболчилик фаолиятини якунлагач, 2018 йил февралида Ўзбекистон миллий жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган ва термани 4та ўйинда майдонга тушган эди. Ўша йил апрелида эса «Локомотив»да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаганди.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида «Пахтакор» академиясида ҳам раҳбар ўзгарган, Бахтиёр Дадаматов ўрнига Ислом Аҳмедов академия директори этиб тайинланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз