Узбек O'zbek
Ғофур Раҳимов AIBA президенти сифатидаги ваколатларини бутунлай топширди
Сешанба, 16 Июл
1415

2018 йил 2 ноябрь куни Халқаро бокс уюшмасининг (AIBA) раҳбари этиб сайланган Ғофур Раҳимов ташкилот президенти сифатидаги ўз ваколатларини якуний тарзда топширди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Март ойида Раҳимов ўз ваколатларини вақтинча топшириши тўғрисида маълум қилганди. Бироқ, ташкилот низомига кўра, у бир йил ичида сайлов жараёнисиз қайтиб келиш имконига эга эди. AIBA Ижроқўми 27 июндаги қарор билан ушбу бандни низомдан олиб ташлаш ҳақидаги тўхтамга келди. 15 июль куни Раҳимов якуний тарзда истеъфога чиқаётганини эълон қилди.

Россия Федерацияси Бокс федерацияси бош котиби Умар Крёмлев Раҳимовни бутунлай четлатиш тарафдори эканини билдирди. 27 июнь куни Женева шаҳридаги AIBA Ижроқўмида Крёмлев AIBA вақтинчалик президенти Муҳаммад Мустасан, шунингдек, этика комиссияси раҳбари Йост Шмидга ишончсизлик вотуми эълон қилди.

Бундан олдин, AIBA Ғофур Раҳимовни ёлғончиликда айблаган Умар Кремлёвга нисбатан суриштирув бошлаганди.

Ғофур Раҳимовнинг матбуот котиби Умар Кремлёвнинг айбловларига жавоб қайтарди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз