Узбек O'zbek
Неймар билан унинг келажаги ҳақида уюштирилган интервью видеоси ўғирлаб кетилди
Сешанба, 16 Июл
3246

Бразилия телевидениесидаги «Aqui na Band» дастури журналистлари «ПСЖ» ҳужумчиси Неймардан эксклюзив интервью олиб, сўнг суҳбат видеосини топа олмай қолишди.

UOL Esporte`нинг хабар беришича, мухбирлар юлдуз футболчи билан Сан-Паулу штатидаги Прая-Гранди туманида суҳбат уюштиришган, интервью давомида Неймарга «унинг учун аччиқ мавзуларда» саволлар беришган.

Суҳбат пайшанба куни бўлиб ўтган, якшанбада эса интерьвю муаллифи Жоао Пауло Пергейро Неймар иштирокидаги тадбирда қатнашган, машинасига қайтганида эса орқа багаж қулфи бузиб очилганини кўрган.

Багажни очган Пергейро видеоматериал ёзилган флешкани топа олмаган.

Хабарда айтилишича, Неймар бу интервьюда карьерасидаги келажаги борасида муҳим гапларни айтган, суҳбат душанба куни эфирга узатилиши режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи сешанбада «ПСЖ» базасига қайтиб келди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз