Узбек O'zbek
ЖЧ-2022 саралаши қуръасини Спорт ТВ намойиш этади
Сешанба, 16 Июл
5405

17 июль куни 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш ўйинлари 2-босқичига қуръа ташланади.

Унинг якунига кўра 40та миллий жамоа (улар орасида Ўзбекистон ҳам бор) 5та иштирокчидан иборат 8та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ва иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4та жамоа учинчи босқичга йўл олади. 

Ўзбекистон миллий жамоаси қуръада Ироқ, Сурия, Уммон, Ливан, Қирғизистон, Вьетнам ва Иордания билан 2-саватчадан жой олган. Демак футболчиларимиз ушбу жамоалар билан бир гуруҳдан жой олмайдилар.

Қуръа ташлаш маросими Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида соат 14:00да бошланади. Тадбир Спорт ТВ орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 учун Осиё қитъасига 4,5 ўрин ажратилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз