Узбек O'zbek
«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни жаҳоннинг энг яхши клуби деб атади
Сешанба, 16 Июл
8793

«Реал»нинг янги ҳужумчиси, япониялик 18 ёшли Такефуса Кубо клуб телевидениесига интервью берди.

«Японияда «Реал»ни жуда-жуда яхши кўришади. Жаҳоннинг энг яхши клубида ўйнаётганимдан роса фахрланаман.

Ҳаммасидан ҳам кўра жамоадаги футболчиларнинг маҳоратига қойил қолдим. Жамоадошларим ва мураббийлар билан тезда чиқишиб кетдим.

Менга берилган имкониятдан фойдаланишим керак. Ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида кўп нарсани ўрганяпман», – деди Кубо.

Эслатиб ўтамиз, Такефуса 2011-2015 йилларда «Барселона» академиясида тарбияланган. У Каталониядаги илк тўлиқ мавсумида 11 ёшгача футболчилар ўртасидаги чемпионатда 30та ўйин ўтказиб, 74та гол ургани билан оғизга тушганди.

Аммо «Барса» ёшлар жамоаси билан бир қатор турнирларда ғолиб чиққан Кубога клуб билан профессионал шартнома имзолаш насиб этмаган. «Кўк-анорранглилар» ФИФА томонидан ёш футболчилар билан шартнома имзолаш қоидаларини бузганликда айбдор деб топилгач, у асосий жамоада ўйнаши мумкин бўлмай қолган ва 2015 йилда ватанига қайтиб, пойтахтда «Токио» клуби ёшлар жамоасида ўйнай бошлаган.

Ҳужумчи шу ой бошида 18 ёшга тўлди ва «Реал» уни «Токио»дан 2 млн еврога сотиб олди.Аввалроқ Кубо Монреалда ўтаётагн йиғин доирасидаги машғулотлардан бирида ўз техникаси билан барчанинг олқишига сазовор бўлгани хабар қилинганди.

«Реал» «япониялик Месси»нинг укасини ҳам ўз сафига қўшиб олди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз