Узбек O'zbek
Абдусалом Азизов – ЎФА президенти. Сайлов конференциясидан фото ва видеорепортаж
Сешанба, 16 Июл
918

15 июль куни ўзбек футболидаги кўплаб эътиборли шахслар Тошкентдаги «Radisson Blu» меҳмонхонасида жам бўлди ва ЎФАнинг навбатдан ташқари конференциясида иштирок этди.

Конференцияда Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти этиб сайланди. Биринчи вице-президент Равшан Эрматов эса «вақтинча» сўзидан қутулиб, бу лавозимнинг доимий асосдаги эгасига айланди.

YouTube

Tas-IX

Анжуманда сўзга чиққан Абдусалом Азизов ўз нутқида футбол Ўзбекистондаги биринчи рақамли спорт тури экани, шу боис ундаги натижалар халқнинг кайфиятига таъсир кўрсатмай қолмаслигини таъкидлади, президент Шавкат Мирзиёев футболда адолат ўрнатишга топшириқ берганини айтди.

«Албатта, бу нафақат президентимизнинг топшириғи, балки кўп миллионлик футбол ишқибозларининг ҳам талабидир. Адолат, ҳалоллик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди», – деди у.

Азизовга кўра, футболга ҳалолликни олиб кириш, тотализатор ва келишилган ўйинларга қарши кураш ЎФАнинг биринчи рақамли вазифаларидан бири бўлади. «Мен президент сифатида шундай деб ҳисоблайман», – деб қайд этди у.

ЎФАнинг янги раҳбари ўз сўзида янги раҳбарият спорт принципларига оғишмай риоя этиши кераклигига алоҳида урғу берди.

«Энг муҳими, бундан буёғига Ижроқўм фақат спорт принципларига асосан иш олиб бориши керак. Ҳар доим спорт принциплари бўйича иш олиб борилса, ривожланиш ва албатта, унинг кетидан ғалабалар ҳам келади», – деди ЎФА президенти.

Абдусалом Азизов сўзининг якунида футбол ўзбек халқининг кайфиятига таъсир этувчи муҳим омил эканини ёдга олди.

«Ўйлайманки, ҳали кўп учрашамиз. Мен жуда кўп футбол фидойиларини, фахрийларини биламан, футболимизга жон куйдирган инсонларни биламан. Улар билан биргаликда албатта натижа учун ҳаракат қилишимиз керак. Футбол – ҳалоллик жойи бўлиши керак», – деди у.

Қуйида Kun.uz фотомухбири объективига тушган баъзи фотолавҳалар келтириб ўтилади.

МТРК раисидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бош директоригача – ЎФА Ижроқўмига кимлар сайланди?

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз