Узбек O'zbek
Ўзбекистон U19 жамоаси Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби билан ўйнади
Душанба, 15 Июл
2490

Шу йилнинг ноябрь ойида U19 Осиё Чемпионати саралаш баҳслари ўтказилади. 

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган турнирга тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда. 

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U19 жамоаси Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби билан назорат ўйинини ўтказиб, 1:3 ҳисобида ютқазди.

Йиғин доирасидаги охирги ўйин 17 июль куни ТТЙМИ стадионида «Локомотив»га қарши ўтказилади. 

Ўртоқлик ўйини
15 июль, Тошкент
Ўзбекистон U19 – «Хўжанд» (Тожикистон) 1:3
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов. 
Голлар: Хусаин Норчаев – Хуршид Убайдуллаев (автогол), Жаҳонгир Эргашев, Юрий Захаркив.
Ўзбекистон U19: Амал Шавкетов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Хуршид Убайдуллаев, Хусаин Норчаев, Иброҳим Ибрагимов, Миржалол Мирзаев, Бехзод Шамсиев, Суннатилла Ҳамиджонов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Тоҳир Рафаелов. 
Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Достон Турсунов, Жавоҳир Жўраев, Диёр Холматов, Алишер Одилов, Ислом Абдуллахонов, Абдулазиз Абдусаломов, Асилбек Обидов, Бобур Сабиров, Улуғбек Акназаров, Асилбек Қаюмов, Элдор Бегимов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз