Узбек O'zbek
Ўзбекистон делегацияси ёзги универсиадани 8та медаль билан якунлади
Душанба, 15 Июл
1548

Италиянинг Неаполь шаҳри мезбонлик қилган XXX Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари якунланди.

Ўн кун давом этган ушбу нуфузли мусобақада 112та давлатдан ташриф буюрган 5971 нафар спортчи спортнинг 18 тури бўйича 222та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди. 

Ўзбекистон делегациясининг ушбу мусобақадаги иштирокини 13 июль куни ўтказилган баҳсларда олтин ва кумуш медални қўлга киритган теннисчилар якунлаб беришди.

Шундай қилиб, 30-Универсиада ўйинларида жами 8та (2та олтин, 2та кумуш ва 4та бронза) медал жамғарган Ўзбекистон делегацияси мусобақада умумжамоа ҳисобида 112 мамлакат орасида 19-ўринни эгаллади. Бу Осиё мамлакатлари орасида олтинчи, Марказий Осиё минтақаси бўйича эса энг яхши натижа бўлди. 

Бу йилги универсиадада энг кўп медал жамғариш бўйича 33та олтин, 21та кумуш ва 28та бронза медалларини қўлга киритган Япония термаси етакчилик қилди.  Бу борада иккинчи ва учинчи ўринни Россия ва Хитой термалари банд этишди. 

Ўзбекистон жамоасининг Универсиада-2019 ўйинларида қўлга киритилган медаллари: 

Олтин
Теннис (жуфтликда,  Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзийев)

Теннис (умумжамоа ҳисобида)

Кумуш
Ниёз Пўлатов (таэквондо, -63 кг. )

Ҳумоюн Султонов (теннис, яккалик)

Бронза
Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг. )

Ҳикматилло Тўрайев (дзюдо, -73 кг. )

Муҳаммадкарим Хуррамов (дзюдо, -100 кг. )

Давлат Бобонов (дзюдо, мутлақ вазн)

Ўзбекистон делегацияси аъзолари 15 июль куни тунги соат 1:00 да ва 16 июль куни эрталаб соат 8:30да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз