Узбек O'zbek
Моуриньо немис тилини ўрганишга киришди
Душанба, 15 Июл
1267

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо немис тилини ўрганаётганини тан олди. Португалиялик мутахассис буни келгуси иши билан боғламаган.

«Мен ҳозир немис тилини ўрганяпман. Бундеслига? Мен бу тилни билмаганим учунгина ўрганяпман. Мен инглизчада, испанчада, португалчада, французчада ва итальянчада гапира оламан. Шу билан бирга ҳеч бир вариантни истисно қилмайман, жумладан Германияни ҳам», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Бундан аввалроқ Моуриньо Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клубидан келган 100 миллион евролик таклифни рад қилгани ҳақида хабар берилганди.

Жозе 2018 йилнинг декабрида «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди. У турли йилларда «Челси», «Реал», «Интер», «Порту», «Униан Лейрия» ва «Бенфика» каби клубларда ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз