Узбек O'zbek
Касильяс фаолиятини якунлади
Душанба, 15 Июл
2643

«Порту» дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини якунлади.

Испаниялик 38 ёшли посбон клуб раҳбариятидан лавозим оладиган бўлди. У футболчилар, мураббий ва менежмент ўртасидаги муносабатлар учун жавобгар элчи сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида у юрак хуружини бошидан ўтказиб, шифохонада даволаниб чиққан эди.

Маълумот ўрнида, Икер Касильяс фаолиятининг асосий қисмини (1998-2015) «Реал» клубида ўтказган. 2015 йилдан бери эса «Порту» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

У Испаниянинг 5 карра чемпиони, 2 карра Кубоги соҳиби, Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби, Португалия чемпиони, жаҳон чемпиони ва Европанинг 2 карра чемпиони ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз