Узбек O'zbek
Фекирга испан клублари қизиқиш билдирмоқда
Душанба, 15 Июл
2008

«Лион» яримҳимоячиси Набиль Фекир ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубини алмаштириши кутилмоқда.

L'Equipe нашри маълумотига кўра, 25 ёшли ҳавбек хизматларига «Валенсия» ва «Севилья»дан қизиқиш мавжуд. Франциялик футболчи трансфери 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Бундан аввалроқ, Фекирга «Милан» ва «Бетис»дан қизиқишлар мавжудлиги хабар қилинганди.

Якунланган мавсумда Фекир Франция чемпионатида 29 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол урди ва 7 голга узатма берди. Чемпионлар лигасида эса ушбу 25 ёшли футболчи 6 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ёзида Набиль  «Ливерпуль»га ўтишга яқин келган, аммо сўнгги паллада трансфер барбод бўлганди. ОАВ маълумотига кўра, инглизлар клуби яна Франция терма жамоасига номзод бўлган ушбу футболчи трансфери имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз