Узбек O'zbek
«Бавария» Хитой чемпионатидан футболчи олмоқчи
Душанба, 15 Июл
3262

«Бавария» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане трансферини амалга оширолмади.

Sky Sports хабарига кўра, энди немис гранди эътиборини Хитойнинг «Далян Ифан» клуби яримҳимоячиси Янник Феррейра Карраскога қаратган.

25 ёшли бельгиялик 2018 йилнинг февраль ойидан бери «Далян Ифан» таркибида тўп тепяпти. У жами 39та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урган ва 14та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Каррасконинг хитойликлар билан имзолаган шартномаси 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз