Узбек O'zbek
ОАВ: Алдервейрелд бўлажак клуби билан битими шартларини келишиб олди
Якшанба, 14 Июл
3709

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд «Рома»га ўтишга яқин, деб хабар бермоқда Calciomercato.

Манбага кўра, Бельгия миллий жамоасининг 30 ёшли аъзоси Рим клуби билан битими шартларини келишиб олган. 4 йилга мўлжалланадиган келишувга асосан Алдервейрелд йилига 3 млн евро маош олади.

Мазкур трансфер доирасида «Рома» ҳужумчиси Патрик Шик «шпорлар» сафига ўтиши эҳтимоли мавжуд.

Маълумот учун, Тоби 2015 йилдан буён «Тоттенҳэм»да ўйнаб келади. Унинг шартномаси муддати тугашига бир йил қолган.

Алдервейрелд ўтган мавсумда клубининг 50та ўйинида майдонга тушди; жамоа АПЛда тўртинчи ўринни олиб, ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз