Узбек O'zbek
«МЮ» «Реал»га Погба трансферини амалга ошириш учун муддат белгилади
Якшанба, 14 Июл
6053

«Реал» «Манчестер Юнайтед» билан франциялик яримҳимоячи Поль Погба трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Инглизлар клуби футболчини сотишга қарши эмас, аммо бу трансфер учун маълум муддат белгиланади. 

The Mirror манбаси хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти ушбу ҳавбек сотилиши учун муддат белгилашган. Клуб франциялик футболчиси билан 8 августга қадар бўлган давр ичида хайрлашишга рози бўлади. Шу санадан сўнг, Англияда трансферлар даричаси ёпилиши муносабати билан унинг ўрнига ўринбосар топа олмаслиги учун «қизил иблислар» Погба трансфери бўйича барча сўровларни рад этади.

Бундан аввалроқ, мадридликлар ушбу 26 ёшли футболчи трансферини август ойи охирига мўлжаллашаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Погбанинг ўзи кеча «Перт Глори»га қарши кечган ўртоқлик ўйинидан кейин (2:0) журналистлар саволларига жавоб қайтаришни истамади.

«Ҳожати йўқ. Гаплашишга зарурат йўқ», – деб айтди у.

Маълумот учун, Погбанинг «Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. 2018/19 йилги мавсумда ушбу футболчи жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 47 ўйинида майдонга тушиб, 16 гол урган ва 11 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз