Узбек O'zbek
Макси Гомес «Валенсия»га ўтди
Якшанба, 14 Июл
1008

«Селта» ҳужумчиси Макси Гомес фаолиятини «Валенсия»да давом эттиради.

Харидор клуб расмий сайтига кўра, 22 ёшли уругвайлик билан 5 йиллик битим тузилган. Бу битимни муддатидан олдин бир томонлама бекор қилиш 140 млн евро деб белгиланган.

ОАВ маълумотига кўра, трансфернинг молиявий шартларига асосан «Валенсия» Гомес учун 14,5 млн евро ва ҳужумчи Санти Минани беради. Шунингдек, ҳимоячи Жорж Сан ҳам «Сельта»га икки йилга ижарага берилган.

Marca`нинг ёзишича, «Селта» дастлаб Макси Гомеснинг шартномасида белгиланган 50 млн евролик товон пули тўлиқ тўланишини талаб қилган. Сўнг орага «Вест Ҳэм» ҳам тушиб, 32,5 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирган, кейинроқ эса сўралган 50 миллионга ҳам розилигига шаъма қилган.

Лекин Максининг ўзи Испанияда қолишни афзал билган; қолаверса, «Валенсия» кейинги мавсум Чемпионлар лигасида қатнашишини ҳисобга олган.

Виго шаҳри клуби Гомесни икки йил олдин тахминан 4 млн еврога сотиб олганди. Ўтган мавсумда у «Селта»нинг 36та ўйинида 13та гол муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз