Узбек O'zbek
Дани Алвес АПЛ грандлари нигоҳида
Якшанба, 14 Июл
4018

Ҳимоячи Дани Алвеснинг карьераси қандай давом этиши номаълум бўлиб қолмоқда.

36 ёшли бразилиялик «ПСЖ» билан шартнома муддати тугагач, эркин агентга айланган эди.

Mundo Deportivo`нинг ёзишича, Алвесга АПЛнинг бир қатор клублари. Жумладан «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Алвеснинг ўзи «Барселона»га қайтишни орзу қилаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки мавсум «ПСЖ»да ўйнаган Алвес фаолияти мобайнида «Ювентус», «Барселона» ва «Севилья» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз