Узбек O'zbek
Азар «Реал»да ўзига рақам танлади
Якшанба, 14 Июл
20234

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар 23-рақамни танлашга қарор қилди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Нашрга маълум бўлишича, бельгиялик вингернинг бу рақамни танлаши замирида унинг баскетболга бўлган қизиқиши ётибди. NBA афсонаси Майкл Жордан ҳам айнан 23-рақамда ўйнаган, баскетболнинг ҳозирги юлдузларидан ЛеБрон Жеймс ҳам шу рақамли футболкани танлаган.

«Реал»да 23-рақам Серхио Регилонга тегишли эди, у ўтган ҳафта «Севилья»га ижарага берилган. Азарнинг Бельгия миллий жамоаси ва собиқ клуби «Челси»даги рақами 10 эса «Сантьяго Бернабеу»да Лука Модричга тегишли.

Қайд этиш жоиз, Лука Мадридга келганида у 7-рақамни олиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинганди. Аммо ҳужумчи Мариано Диас клубнинг 25 футболчидан иборат асосий жамоаси таркибига киришни жиддий мақсад қилгани боис бу рақамидан воз кечишни истамагани айтилмоқда.

Маълумот учун, «бланкос»нинг яқин тарихида 23-рақам Дэвид Бекҳэм, Месут Ўзил ва Иско каби футболчиларга тегишли бўлиб келган. Улар орасидан ҳозир ҳам жамоада ўйнаётган Иско рақамини 22га ўзгартирган, бу - унинг собиқ жамоаси «Малага»даги рақами.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз