Узбек O'zbek
«Арсенал»нинг собиқ масъул ходими: «Азар ва Куртуани сотиб олишни истаб, лекин таваккал қилмагандик»
Якшанба, 14 Июл
2404

Узоқ вақт «Арсенал»да трансферлар бўйича музокаралар олиб боришга масъул лавозимда ишлаган таниқли функционер Дик Лоу ўз ишида дуч келган қийинчиликлар борасида гапириб берди.

«Бизда молиявий имконият йўқ эмасди, лекин рисклар ҳисоб-китоби аниқ эмасди. Катта маблағ сарфланган футболчи келажакда ўйнаб кета олмаса, бу билан клубни қийин аҳволга солиб қўярди.

Истеъдодли футболчиларни кўздан қочирган пайтларимиз ҳам бўлганми? Ҳа. Иван Газидис ва Арсен Венгер билан Тибо Куртуани узоқ муҳокама қилиб ўтирганимиз эсимда. Унинг иқтидорини билардик. Эден Азар билан ҳам шартнома имзолашни хоҳлаганмиз. Лекин барчамиз жавобгарликни ҳис қилганмиз, чунки ҳар бир фунтни худди ўз пулимиздек сарфлашимиз керак. Бир қарорга келиш осон бўлмасди», – деган функционернинг сўзларини келтирди Squawka.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз