Узбек O'zbek
«Реал» Погба трансферини кечиктирди
Шанба, 13 Июл
5180

«Реал» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба хизматига бўлган қизиқишни йўқотмаган.

Мадридликлар футболчини трансфер ойнасининг сўнгги кунлари, август ойининг охирида қўлга киритишни режалаштирмоқда (Примерада трансфер ойнаси 2 сентябргача очиқ бўлади).

Гап шундаки, «Реал» Погба учун камида 75 миллион евро тўлашига тўғри келади. Демак, молиявий фэйр-плей қоидаларидан чиқиб кетмаслик учун мадридликлар бир неча футболчисини сотиши лозим бўлади. Бунинг учун эса вақт талаб қилинади.

Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз