Узбек O'zbek
Аргентина миллий жамоаси бош мураббий бўйича муҳим қарорга келди
Шанба, 13 Июл
4312

Аргентина Футбол Ассоциацияси бош мураббий Лионель Скалони билан 2022 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолади.

41 ёшли мутахассис миллий жамоани Қатарда ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида бошқарадиган бўлди.

Ўтган йили август ойида Скалони Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб, ноябрь ойида эса доимий асосда тайинланган эди.

Унинг қўл остида жамоа Америка Кубогида учинчи ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз