Узбек O'zbek
Златко Далич: «Иложи бўлганда, ЖЧ-2018 финали олдидан ҳакамни алмаштирган бўлардим»
Жума, 12 Июл
2659

Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич «Спорт-Экспресс»га берган интервьюсида бир йил олдин Францияга қарши кечган жаҳон чемпионати финалини (2:4) ёдга олди.

– Финалдан умидларингиз пучга чиққанди. Агар ортга қайтиш имкони бўлганда, ўйиндан олдин нимани ўзгартирган бўлардингиз?
– Фақат ҳакамни.

– Нестор Питана финални барбод қилди, деб ҳисоблайсизми?
– Бундай дея олмайман. Кўплаб мураккаб вазиятлар бўлганди. Лекин Франция биринчи голни урган вазиятда жарима йўқ эди. Франция иккинчи голини урган ҳолатда ҳам пенальти эмасди.

Агар иккиланаётган бўлсанг, пенальти бермаслигинг керак. Ахир бу сенга шаҳар чемпионати эмас, жаҳон чемпионати финали-ку! Сен эса видеотакрорга қараб, ўйланиб турибсан: ҳа ёки йўқ, ҳа ёки йўқ. Кейин эса шартта нуқтани кўрсатяпсан.

Бу иккита қарор ўйиннинг боришига таъсир қилди, бизда вазиятни ўнглаш учун куч қолмаганди. Мусобақада биз ўтказган энг яхши тайм – финалнинг биринчи бўлими бўлганди, лекин 1:2 ҳисоби билан танаффусга чиқдик... Шундай бўлса-да, Франция барибир жаҳон чемпиони номига муносиб.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз