Узбек O'zbek
Зидан «Реал» қароргоҳини тарк этди
Жума, 12 Июл
10091

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клубнинг Монреалдаги қароргоҳини тарк этди.

Клуб расмий сайтига кўра, 47 ёшли мутахассис шахсий сабаблар туфайли шундай йўл тутишига тўғри келган.

Зиданнинг йўқлигида машғулотлар жараёнини унинг ёрдамчиси Давид Беттони бошқариб туради.

«Қаймоқранглилар» 18 июлгача Канадада бўлиб, сўнг Халқаро Чемпионлар кубогида қатнашиш учун АҚШга йўл олади. Зидан 20 июль кунигача йиғинга қайтиши кутилмоқда. Шу куни «қироллик клуби» Техас штатида «Бавария»га қарши майдонга тушади. Ой охиригача эса «Арсенал» ва «Атлетико» билан ўйинлар ҳам кутмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз