Узбек O'zbek
Ван Дейк «Барселона»дан таклиф олди
Жума, 12 Июл
6590

«Барселона» клуби «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк хизматига қизиқиш билдирмоқда.

The Mirror хабарига кўра, испанияликлар 28 ёшли футболчининг агенти билан боғланишган. Аммо ван Дейк жамоасини ўзгартирмоқчи эмаслиги ҳақида очиқ ойдин айтган.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ван Дейкни 2018 йили 85 миллион евро эвазига «Саутҳемптон»дан олган эди. Мерсисайдликлар таркибида ўтказилган 1,5 йил давомида футболчи 72та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ван Дейк 2018/19 мавсуми якунига кўра Англия Премьер-Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз