Узбек O'zbek
Ван Дейк «Барселона» билан музокара бошлашни хоҳламади
Жума, 12 Июл
5123

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейкка қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mirror`нинг хабар беришича, 28 ёшли нидерланднинг ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари «кўк-анорранглилар»нинг эътиборини тортган. Шу боис Каталониядагилар ван Дейк ҳам Луис Суарес ва Филиппе Коутиньо каби Мерсисайддан Барселонага келишига умид қилишган эди.

Бироқ, маълум бўлишича, Виржил «Барса» билан музокаралардан бош тортган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ван Дейк «Ливерпуль» ва АПЛнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз