Узбек O'zbek
Россия миллий жамоаси юлдузи «Валенсия» билан шартнома имзолади
Жума, 12 Июл
1464

Россиялик яримҳимоячи Денис Черишев расман «Валенсия» футболчисига айланди.

28 ёшли футболчи «кўршапалаклар» билан 2022 йил ёзигача мўлжалланган шартномани имзолади. Унинг товон пули 80 миллион евро қилиб белгиланди.

Аслида «Вильярреал»га тегишли бўлган Черишев ўтган мавсумда «Валенсия» таркибида ижарада ўйнаган эди.

2018/19 мавсумида футболчи Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз