Узбек O'zbek
«Реал» Погбани қанча нархда сотиб олишни мўлжаллаётгани маълум бўлди
Жума, 12 Июл
6772

«Реал» яримҳимоячи Поль Погба юзасидан «Манчестер Юнайтед» билан музокараларни давом эттирмоқда.

Испаниянинг ABC газетасида ёзилишича, Мадрид клубидагилар Погба «МЮ» вице-президенти Эд Вудворд билан гаплашиб, «Реал»га ўташни хоҳлаётгани ҳақида айтади, деб умид қилишяпти.

Хабарга кўра, «қаймоқранглилар» 26 ёшли француз учун 125 млн евро тўлашга тайёр. Клуб музокаралар натижасида 130 млн еврога ҳам рози бўлиб, кейинчалик яна қўшимча 15 млн еврони бонуслар кўринишида тўлашга ҳам йўқ демаслиги мумкин.

«Юнайтед» эса камида 170 млн евро сўраётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Реал» Погбани олиш учун 3 футболчисини – Бэйл, Иско ва Хамесни сотмоқчи экани маълум қилинганди.

Сульшер: «Погбадан хавотирим йўқ. Машғулотларда зўр қатнашяпти»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз