Узбек O'zbek
ОАВ: Лоран Косельни янги клуби билан битими шартларини деярли келишиб бўлди
Жума, 12 Июл
4119

«Арсенал» сардори Лоран Косельни Франциянинг «Ренн» клубига ўтишга яқин.

Yahoo Sports`нинг хабар беришича, 33 ёшли француз бўлажак жамоаси билан битимининг сўнгги шартларини келишиб олса бас.

Косельнига ўз юртида «Бордо» ва «Лион» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, Evening Standart маълумотига кўра, «тўпчилар»га ҳозирча ҳимоячи борасида ҳеч қандай расмий таклиф келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Лоран «Арсенал» билан АҚШ сафарига боришдан бош тортгани маълум бўлганди.

«Биз Лораннинг аниқ белгилаб қўйилган қоидаларимизга зид ҳаракатларидан жуда афсусдамиз. Масалани ҳал қилишга умид қиламиз», – дейилган Лондон клуби расмий билдиришида.

Metro нашрининг қайд этишича, «Арсенал»нинг ёши 30дан ошган футболчиларга фақат бир йиллик янги шартнома таклиф қилиш сиёсати Косельнининг жамоадан кетишни исташига сабаблар бири сифатида кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳимоячининг шартномаси муддати тугашига 1 йил қолган. 2010 йилдан буён «Арсенал»да ўйнаётган Косьельни ўтган мавсумда Европа лигасида 10та, АПЛда 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол муаллифи бўлганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз