Узбек O'zbek
Неймар янги мавсумда қайси жамоада ўйнамоқчи эканини айтди
Жума, 12 Июл
20759

Бразилия миллий жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар янги мавсум режалари билан ўртоқлашди.

«ПСЖ»дан кетмоқчи эканим рост. Бу ҳақда клуб раҳбариятига айтдим. Нега машғулотларга бормадим? Рио шаҳрида бир тадбирда эдим, бу олдиндан режалаштирилганди. 

«ПСЖ» менга «Барселона» билан музокара ўтказишга рухсат берди, аммо ўзига манфаатли шартлар доирасида. Агар «Барселона»га ўтишнинг имкони бўлмаса, фахр билан яна «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилавераман», – деди Неймар.

Ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз