Узбек O'zbek
«Интер» директори Лукаку бўйича музокаралар кетаётганини тасдиқлади
Жума, 12 Июл
948

«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио клуб «Манчестер Юнайтед»дан ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олишга уринаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Goal.

«Биз «МЮ» вакиллари билан Лукаку масаласида расмий учрашув ўтказдик. Кўрамиз, бу қандай якунланаркин.

Барча трансфер мақсадларимиз Конте билан келишилган. Ўз молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб, унинг илтимосларини қондиришга ҳаракат қиламиз», – деди Аузилио.

Охирги хабарларга қараганда, «МЮ» Лукакуни 85 млн еврога баҳолаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз