Узбек O'zbek
Гризманнинг ҳуқуқшуноси «Атлетико» билан битимни бекор қилиш учун Ла Лига офисига келди
Жума, 12 Июл
1912

Антуан Гризманн трансфери бўйича ишлар якунланиш арафасида, унинг «Атлетико»дан «Барселона»га ўтгани шу ҳафтада расман эълон қилиниши кутиляпти.

Marca`нинг хабар беришича, франциялик ҳужумчининг юристи Севан Кариан мижозининг шартномасида белгиланган 120 млн евро товон пулини тўлаш учун Ла Лига офисига келган.

Тўлов амалга оширилгач, Гризманн расман эркин агент мақомини олади ва «Барселона» билан шартнома имзолайди. У ҳафта охирида «кўк-анорранглилар» аъзоси сифатида таништирилиб, душанбадан жамоа машғулотларига қўшилиши айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз