Узбек O'zbek
Гризманн – энг қиммат футболчилар рўйхатида 5-ўринда
Жума, 12 Июл
5341

Ҳужумчи Антуан Гризманн «Барселона»га ўтди.

Каталония клуби 28 ёшли футболчининг трансфери учун 120 миллион евро тўлади. Натижада, Гризманн тарихдаги энг қиммат футболчилар рўйхатида 5-ўринни эгаллади.

Ундан ҳам қиммат бўлган футболчилар – Неймар («ПСЖ», 222 млн евро), Килиан Мбаппе («ПСЖ», 180 млн), Жуан Фелиш («Атлетико», 127,2 млн) ва Филиппе Коутиньо («Барселона», 120 млн + бонуслар).

Гризманн «Барселона» билан 5 йиллик шартномани имзолади. Унинг товон пули 800 миллион евро қилиб белгиланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз