Узбек O'zbek
ЎФА: «Миллий» стадион майдони ҳамон талаб даражасида эмас (фото)
Жума, 12 Июл
2906

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти «Миллий» стадиони чими ҳолатини кўздан кечириш, мавжуд муаммо ва камчиликлар нималардан иборат эканини билиш мақсадида 11 июль куни аренада бўлди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, ташкилот вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутасаддилар чимни янгилаш билан шуғулланаётган Туркиянинг «Iren» компанияси вакиллари билан учрашган.

«Учрашув чоғида Равшан Эрматов стадион майсаси янгиланган бўлса-да нима учун ҳамон яхши ҳолатга келмаётгани ва мазкур муаммони бартараф этиш учун қандай чоралар кўрилиши лозим экани борасида турк мутахассислари фикри билан қизиқди.

Учрашув давомида чимни бизнинг иқлимимизга тўлиқ мослашиши ҳамда халқаро стандартларга доимий тарзда жавоб берадиган бўлиши учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди», – дейилади расмий хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг бош аренаси чими муаммоси юзасидан Tribuna.uz ўтган ойда «Iren» компанияси вакили Тайфун Тунгуз билан суҳбатлашган, суҳбатда турк компаниясининг масъул мутахассиси яна 1 – 1,5 ойлардан кейин майдон чими идеал ҳолатга келиши ва унда майса ўпиришлари кузатилмаслигини айтган эди.

«Миллий» стадионининг янгиланган чими нега кўчиб кетмоқда?

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз