Узбек O'zbek
Чили дарвозабони: «Аргентина овозини ўчириб, мағлубиятларни қабул қилиши шарт»
Жума, 12 Июл
3746

Чили миллий жамоаси дарвозабони Жонни Эррера Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси сўзларига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Аргентина Америка Кубоги яримфиналида Бразилияга (0:2) ютқазганидан сўнг, Месси КОНМЕБОЛни коррупцияда айблаган эди.

«Ҳакамлик бўйича бундай баёнот бериш – учига чиққан қўполликдир.

Аргентина ЖЧ-2018 саралашидан ўтолмасликка яқин эди. Месси Чилига қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилиб, 4та ўйинга четлатилганди. Биз ҳаммамиз бунинг гувоҳи бўлганмиз. Аммо кейинчалик унинг дисквалификацияси 1та ўйинга қисқартирилди. Шундан сўнг у Эквадорга қарши ажойиб ўйинни ўтказди. Энди у нимадан нолимоқда?

Аргентина 2 марта жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган: биринчиси диктатура даврида, иккинчиси эса қўл билан урилган голдан сўнг. 

Энди Аргентинага мағлуб бўлиш ва оғзини юмиш навбати етиб келди», - деди Эррера.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз