Узбек O'zbek
«Бу ажойиб ўйин менга ҳамма нарса берди» – Крауч фаолиятини якунлади
Жума, 12 Июл
1582

Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Питер Крауч фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

«Узоқ ўйлаганимдан сўнг фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бу ажойиб ўйин менга ҳамма нарса берди»,- деб ёзди Крауч саҳифасида. 38 ёшли футболчи фаолияти давомида 11 та АПЛ клубида ўйнаб, мусобақада 108 та гол урган.

Крауч Англия миллий жамоасида ҳам самарадорлик кўрсатган. У «уч шерлар» сафида 42 та ўйинда қатнашиб, 22 та гол урган. Крауч АПЛда бош билан энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз