Узбек O'zbek
Бенжамен Павар «Бавария» аъзоси сифатида таништирилди
Жума, 12 Июл
1269

Франциялик ҳимоячи Бенжамен Павар «Бавария» аъзоси сифатида таништирилди.

Мюнхен клуби 23 ёшли футболчи хариди юзасидан «Штутгарт» билан январь ойида келишиб қўйган, трансфер суммаси 35 млн еврони ташкил қилганди.

Павар «Бавария» билан 5 йиллик битимга имзо чеккан.

«Лилль» тарбияланувчиси сўнгги уч мавсумдан буён «Штутгарт»да ўйнаб келаётганди. Бу жамоада у жами 88та ўйинда майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

ЖЧ-2018 чемпиони Франция миллий жамоасида 20та ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида «Бавария» Франция миллий жамоасининг бошқа бир 23 ёшли ҳимоячиси Люка Эрнандесни ҳам янги футболчиси сифатида жамоатчиликка таништирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз