Узбек O'zbek
«Барселона» vs «Атлетико». Чемпион ва вице-чемпион 80 млн евро устида судлашади
Жума, 12 Июл
6370

«Атлетико» ҳужумчи Антуан Гризманн трансфери юзасидан «Барселона»ни судга бермоқчи.

Бугун каталонияликлар «матрасчилар»га франциялик футболчининг шартномасида белгиланган миқдордаги товон пули – 120 млн еврони тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олишганини эълон қилди. «Атлетико» эса суд орқали «Барса»дан яна 80 млн евро ундирмоқчи.

Мадрид клубидагиларнинг иддаосича, «кўк-анорранглилар» Гризманн билан шартномадаги товон пули 200 млн евродан 120 млн еврога тушган 1 июль санасидан олдинроқ келишув тузиб бўлишган.

Антуан Гризманн – «Барселона» аъзоси

«Бугун Гризманнинг адвокати Примера штаб-квартирасида бўлиб, футболчи ва клуб ўртасидаги битимни бир томонлама бекор қилди. У «Барселона» номидан 120 млн евро тўлади.

Биз мазкур суммани товон пули тўлаш шартларини бажариш учун етарли эмас, деб ҳисоблаймиз. Шуниси аёнки, «Барселона» ва Антуан товон пули миқдори 200 млн евродан 120 млн еврога тушишидан олдин келишиб олишган.

Томонлар футболчи клубимизни тарк этишини эълон қилган 14 майдан ҳам олдин келишувга эришиб бўлишган.

«Атлетико» ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар кўриш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган», – дейилади «Атлетико» расмий сайтида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз