Узбек O'zbek
«Барселона» Гризманн учун 120 миллион евро ўтказиб бергани тасдиқланмади
Жума, 12 Июл
2538

«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни трансфер қилиш устида иш олиб бороқда. 

Шу билан биргаликда, «Барса»дагилар француз футболчисининг мадридликлар клуби билан шартномасида кўрсатилган 120 миллион евролик бадал пули тўлаб берилгани ҳақидаги хабарни рад этишди.

Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар ҳали ҳам ушбу футболчини қўлга киритиш режасидан воз кечгани йўқ ва бу бўйича музокаралар яқин вақт ичида якунланиши кутилмоқда. 

Бундан аввалроқ L'Equipe нашри «Барселона» «Атлетико»га Гризманн учун сўралган пулни - 120 миллион еврони ўтказиб бергани тўғрисида хабар тарқатганди.

Антуан кўк-анорранглилар билан 5 йиллик шартнома тузиши кутилмоқда — 2024 йилнинг 30 июнига қадар. 

Гризманн май ойидаёқ «Атлетико»дан кетишини эълон қилганди. «Барселона» президенти Хосеп Марии Бартомеунинг бу трансфер бўйича баёнотидан кейин мадридликлар каталонияликлар раҳбариятини ва футболчини ҳурматсизликда айблаб чиққанди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз