Узбек O'zbek
«Барселона»: 20 ёшли япониялик футболчи трансфери бўйича келишувга эришилди
Жума, 12 Июл
3556

«Барселона» Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби билан яримҳимоячи Хироки Абэ хариди бўйича келишиб олди.

Испан клуби расмий сайтига кўра, 20 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтказилгач, у билан шартнома имзоланади.

«Бу мавсум жамоани тарк этиш қарорига келишим осон бўлмади, лекин мен «Барселона»га ўтишга қарор қилдим. Мени кутиб турган турли қийинчилик ва тўсиқлар ўсишим учун керак, деб ўйлайман.

«Кашима Антлерс» ходимларига, ҳамкорлар ва мухлисларга раҳмат. Мен бу жамоа сафида ғолиблик учун курашганимдан фахрланаман», – деган Абэ.

Маълумот ўрнида, хавбек жорий мавсумда «Кашима Антлерс»нинг 25та ўйинида майдонга тушган бўлса, шулардан 14таси (6тасида асосий таркибда) Жей-лига доирасидаги баҳсларга тўғри келади. 25та ўйинда Хироки 2та гол ва 2та голли узатмага муаллиф бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» кеча «Вест Бромвич» ҳужумчиси Луи Барри трансферини ҳам эълон қилишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз