Узбек O'zbek
АПЛнинг уч гранди Себальосга даъвогар
Жума, 12 Июл
3269

«Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос ҳамон «Арсенал» диққат марказида бўлиб турибди.

Sky Sports хабарига кўра, Лондон клуби 22 ёшли испанни ижарага олмоқчи. Унга «Ливерпуль», «Милан» ва «Тоттенҳэм» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, улар орасидан «шпорлар» фаворит кўрилмоқда.

Аввалроқ «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Себальосга асосий таркибдан жой ваъда қилгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш жоиз, Себальоснинг ўзи бошқа клубга ижара асосида ўтишга қарши эмас: у «Реал»га қайтиб, асосий таркибнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланишни ният қилган.

Эслатиб ўтамиз, «қироллик клуби» Данини икки йил олдин «Бетис»дан 18 млн еврога сотиб олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз