Узбек O'zbek
«Зенит» икки янги футболчининг тақдимотини ўтказди
Пайшанба, 11 Июл
1687

Россиянинг «Зенит» клуби икки янги футболчи – ҳимоячи Дуглас Сантос ва яримҳимоячи Алексей Сутормин тақдимотини ўтказди.

25 ёшли бразилиялик 3-рақам остида, 25 ёшли россиялик эса 91-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Аввалроқ «Зенит» Сантос трансфери учун «Ҳамбург» клубига 15 миллион евро тўлаган эди.

Ўтган мавсумда Сантос «Ҳамбург» таркибида Бундеслигада 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

«Оренбург» яримҳимоячиси Сутормин 28 июнь куни «Рубин» клубига ўтган, аммо бир ҳафтадан сўнг «Зенит» билан шартнома имзолаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз