Узбек O'zbek
«Ювентус» де Лигт бўйича таклифи миқдорини оширди
Пайшанба, 11 Июл
3886

«Ювентус» «Аякс»дан ҳимоячи Маттейс де Лигтни сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

De Telegraaf`нинг хабар беришича, «бьянконери» 19 ёшли футболчи учун таклиф қийматини ошириб, 67 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, «Ювентус»дагилар трансферни тезроқ амалга оширишга шошилишмоқда. Де Лигт 13 июль, шанба куниёқ «Юве» футболчиси сифатида таништирилиши ҳам мумкин.

Аввалроқ Италия чемпиони Маттейс учун 50 млн евро ва қўшимча 20 млн евро бонус тўлашга тайёрлиги, аммо «Аякс» 75 млн евро сўраётгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз