Узбек O'zbek
Рустам Шоабдураҳмонов Москвада Россия спорти раҳбарлари билан учрашди
Пайшанба, 11 Июл
837

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов хизмат сафари билан Москвада бўлди.

Қўмита ахборот хизматидан маълум қилишларича, МОҚ раҳбари сафар давомида Россия олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков ва Россия спорт вазири Павел Колобков билан учрашган.

Учрашувлар давомида бир қатор спорт турлари бўйича қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, биргаликда спорт тадбирларини ташкил қилиш, спорт тиббиёти, фармакология масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаларининг Сочи ва Кисловодскдаги спорт базаларида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, спорт университетларидаги профессор ўқитувчиларнинг малака ошириши борасида ҳам келишувларга эришилган.

Ташриф давомида Шоабдураҳмоновга МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков ҳамроҳлик қилган ва у Россиядаги спорт тиббиёти соҳаси мутахассислари билан тажриба алмашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз