Узбек O'zbek
«Реал» «япониялик Месси»нинг укасини ҳам ўз сафига қўшиб олди
Пайшанба, 11 Июл
6769

Япониянинг «Йокоҳама Маринес» клуби яримҳимоячиси Эйжи Кубо «Реал» футболчисига айланди. 12 ёшли ўйинчи «бланкос» академиясига қабул қилинади.

«Реал» бир ой олдин Эйжининг акаси Такэфуса Кубони ҳам ўз сафига қўшиб олганди.

Marca`нинг ёзишича, «қироллик клуби» «япониялик Месси»нинг Испанияга тезроқ мослашиб кетиши учун унинг укасини ҳам олиб келишга қарор қилган. Ака-ука билан бирга уларнинг онаси ҳам Мадридга кўчиб ўтмоқда.

Айни кунларда Канададаги йиғинда 18 ёшли Такэфуса ҳам қатнашяпти. Йиғинни ёритиб бориш учун Япониядан камида 15 журналист Монреалга борган.

«Реал» «япониялик Месси»ни қандай қилиб «Барселона» ва «ПСЖ»дан илиб кетгани маълум бўлди

«Токио» клуби аъзолари ва мухлислари шу ой бошида Такефусани «Реал»га ана шундай кузатиб қўйишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз