Узбек O'zbek
«Реал» Погбани олиш учун 3 футболчисини сотмоқчи
Пайшанба, 11 Июл
7090

«Реал» «Манчестер Юнайтед»дан Поль Погбани сотиб олиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда. Ушбу футболчига унинг собиқ жамоаси «Ювентус» томонидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд.

Француз футболчисининг Мадрид клубига ўтишини иккита сабаб қийинлаштирмоқда.

Биринчидан, «МЮ» Погбани сотмоқчи эмаслигини таъкидламоқда, иккинчидан «Реал» ушбу трансферни амалга ошириш учун катта пул сарфлаши ва молиявий фейр-плейга риоя қилиши керак.

Goal.com маълумотига кўра, Қироллик клуби – яримҳимоячилар Гарет Бэйл, Иско ва Хамес Родригес билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Айни вақтда колумбиялик футболчи «Наполи»га ўтиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз