Узбек O'zbek
Неймар жароҳатидан қутулди
Пайшанба, 11 Июл
2300

Бразилия миллий жамоаси шифокори Родриго Ласмар ҳужумчи Неймарнинг майдонга қайтишга тайёр эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, у 5 июнь куни Қатарга (2:0) қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида жароҳат олган эди.

«Унинг тикланиб олиши учун 4 ҳафта муддат керак эди. Бу шарт бажарилди. Агар Неймар «ПСЖ» клубида бўлганида машғулотларда иштирок этиши мумкин эди», — деб Ласмар сўзларини келтирмоқда UOL.

Эслатиб ўтамиз, Неймар таътил тугаган бўлса-да, «ПСЖ» машғулотларига бормади. Клуб эса унинг жазоланишини маълум қилди.

Аввалроқ унинг «Барселона»га қайтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз