Узбек O'zbek
Неймар «Барселона»га қайтишига шубҳа қилмаяпти, «ПСЖ» нархни тушириши мумкин
Пайшанба, 11 Июл
5121

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жорий трансфер ойнасида «Барселона»га қайтишига ишонмоқда. Бу ҳақда RMC хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли бразилиялик ўзига яқин одамларини Каталонияга қайтаётганидан хабардор қилган. У матбуотда «ПСЖ»ни танқид қилишни истамаяпти ва клублар тез орада келишувга эришади, деб умид қилмоқда.

El Pais манбасига кўра эса, трансфер ойнасининг сўнгги ҳафтасига қадар келишувга эришилмаса, Париж гранди 222 млн еврога олган ҳужумчисини 150 млн еврога сотишга рози бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, «ПСЖ» ҳамон Неймар бўйича расмий таклиф олмагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция чемпиони Неймарни мавсумолди йиғинига келмагани боис жаримага тортишга қарор қилгани маълум бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз